ТАҚВИМ
Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Окт    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Иш тартиби
0374 - 224 -89-68
Иш вақти -09.00 -17.00
Тушлик: 12:00–14:00

Янгиликлар

Бугунги ноширлик: “Шарқ” НМАК фаолияти мисолида

Бугунги ноширлик: “Шарқ” НМАК фаолияти мисолида...

10.10.2018 19:25 Чоп этиш версияси Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг 9 ойлик фаолияти, эришилган ютуқлари сарҳисоби ва истиқболдаги режалари муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Шарқ” НМАК мамлакатимиздаги энг йирик ноширлик корхонасидир. Унда барча турдаги полиграфия маҳсулотлари юқори сифатда, жаҳон андозаларига мос ҳолда ишлаб чиқарилади. 100 га яқин марказий газета, 40 дан ортиқ журнал чоп этилаётган компанияда ўтган 9 ой мобайнида 54,3 миллион нусхада газета, 2,4 миллион нусхада журнал чоп этилди. Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳар йили нашриёт томонидан 150 дан ортиқ номдаги 500 минг нусхадан зиёд бадиий, илмий-оммабоп, диний-маърифий, энциклопедик ҳамда болалар ва ўсмирлар адабиёти чоп этилади. Аҳрор Аҳмедов, “Шарқ” НМАК Бош[...]
ЎзА - Брексит қачон амалга оширилади?

ЎзА - Брексит қачон амалга оширилади?...

10.10.2018 13:55 Чоп этиш версияси Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ жараённи “яқин ҳафталарда” якунига етказишни режалаштирган. Metro хабарига кўра, бу ҳақда Брексит масалалари бўйича вазир Доминик Рааб парламентда маълум қилган.  Раабнинг таъкидлашича, мазкур жараён давомида мамлакатнинг “конституцион яхлитлиги” ҳам ҳимоя қилинади. “Мен шу куздаёқ бу келишувларни амалга ошишига ишонаман. Шуни ҳам айтишим жоизки, Буюк Британия Евроиттифоқдан ҳеч қандай келишувларсиз ҳам чиқиши мумкин”, дейди вазир. Фахриддин Содиқ, ЎзА 44 Манба[...]
Миллий аудитни ривожлантириш – муҳим масала

Миллий аудитни ривожлантириш – муҳим масала...

10.10.2018 07:30 Чоп этиш версияси Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда аудитни ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш ва аудиторлик ташкилотлари фаолияти натижалари бўйича маълумотлар берилди. Таъкидлаш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда аудиторлик хизматлари бозори шакллантирилиб, аудитнинг меъёрий-ҳуқуқий ва услубий базаси яратилди. Бунда кўплаб маҳаллий аудиторлик ташкилотларининг ривожланиши ҳамда йирик аудиторлик компанияларининг халқаро тармоқларга қўшилиши, Аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг жаҳон аудиторлик ҳамжамиятлари томонидан эътироф этилиши муҳим аҳамият касб этди.[...]
Ўзбекистон – Франция: узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида

Ўзбекистон – Франция: узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида...

10.10.2018 01:07 Чоп этиш версияси Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташрифнинг асосий воқеалари 9 октябрь куни бўлиб ўтди. Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Франция Республикаси Президентининг Елисей саройига йўл олди. Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг музокарасида Ўзбекистон – Франция муносабатларини янада ривожлантириш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр[...]
ЎзА - Кореяликлар Қўшработда деҳқончилик қилади

ЎзА - Кореяликлар Қўшработда деҳқончилик қилади...

09.10.2018 19:42 Чоп этиш версияси Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов 9 октябрь куни Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалиги, қурилиш саноати билан шуғулланувчи бир қатор компаниялари раҳбарлари ва тадбиркорларни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро ишонч ва тенг шерикликка асосланган ҳамкорлик алоқалари кейинги йилларда янада мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида ҳам Корея Республикаси ишбилармонлари ва йирик компаниялари билан биргаликда саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий-гуманитар соҳаларда кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. – Бизнинг Ўзбекистонга бу галги ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан иборат, – дейди Жанубий Кореядаги Kotec Platform корпорацияси директори Парк Сун Чул. – Бунинг[...]

Бош саҳифа

Фотогалерея
Видеолавҳалар
www.000webhost.com